Жаҳон | 22:58 / 01.05.2018
6848
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореядаги автоҳалокатда 8 киши ҳалок бўлди  

Фото: Yonhapnews

Жанубий Кореяда автобуснинг йўлтанламас билан тўқнашуви оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар берди

Маълумотларга кўра, хизмат автобуси 14 нафар ишчини олиб кетаётган бўлган. Йўл транспорт ҳодисаси Йонам уездида юз берган. 

Йўлтанламасда 4 киши бўлган, уларнинг барчаси жароҳат олган. Тўқнашувдан кейин 25 кишилик автобус йўл четидаги тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид