Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистондаги "Ўзтрейд" компанияси нималар билан шуғулланади?
2017 йилнинг ноябрида "Ўзтрейд" компанияси Душанбеда биринчи марта ўз ваколатхонасини очди. "Ўзтрейд Тожикистон" савдо уйи нима билан шуғулланиши ва унинг Ўзбекистон ҳамда Тожикистон ўртасидаги савдо муносабатлари ривожида қандай роль ўйнаши ҳақида ваколатхона директори Азизбек Ёқубов AsiaPlus'га сўзлаб берди.
Унинг сўзларига кўра, "Ўзтрейд" акциядорлик жамияти Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги тижорат ташкилоти ҳисобланади. Компаниянинг асосий вазифаси ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш орқали экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳисобланади.
Бугунги кунга келиб "Ўзтрейд" буғдой, тўқимачилик маҳсулотлари, электротехника ва кабель маҳсулотлари, қурилиш материаллари, маиший кимё ва бошқалар билан шуғулланувчи хусусий корхоналарга ёрдам беради.
Шунингдек компания хомашё маҳсулоти, мис экспорти ҳамда уни қайта ишлаш маҳсулотлари, ноёб ер ва қимматбаҳо металлар экспорти билан шуғулланади.
"Ўзтрейд" компанияси дунёнинг 16 мамлакатида ўз фаолиятини юритади. Россия, Ҳиндистон, АҚШ, Қозоғистон ва бошқалар шулар жумласидандир.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлардаги ижобий ўзгаришлар икки мамлакатдаги кўп бизнес-тузилмаларга ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини яратди. "Ўзтрейд Тожикистон" савдо уйининг очилиши шундай мисоллардан биридир.
Азизбек Ёқубовнинг айтишича, сўнгги йилда икки мамлакат муносабатларида катта ижобий ўзгаришлар рўй берди. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иқтисодиёт ва савдо соҳасида эришилган келишувлар кўплаб бизнес компанияларга қўшни мамлакатда ўз фаолиятини бошлаш ва ривожлантириш имконини берди. Бу масалада "Ўзтрейд Тожикистон" нафақат Ўзбекистон маҳсулотини Тожикистонда тарғиб қилиш билан шуғулланади, балки тожикистонлик ишбилармонларга Ўзбекистондаги компаниялар билан ҳамкорликда ўз бизнесини йўлга қўйишга ҳам ёрдам беради.
"Бизнинг савдо уйимиз тожикистонлик харидорлар ва ишбилармонларни ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг кенг ассортиментдаги товарлари билан таништиради. Биз уларни ишлаб чиқарувчининг ўзи билан ҳам таништирамиз, маркетинг ва ахборот-консалтинг хизматларини кўрсатамиз, шу билан бирга экспорт шартномаларини молиялаштиришга доир самарали схемаларни ишлаб чиқишга ёрдам берамиз. Компаниямиз эндигина иш бошлаётган тадбиркорларни ҳам, анчадан бери бу иш билан шуғулланаётган ишбилармонларни ҳам қўллаб-қувватлайди", - дейди у.
"Ўзтрейд" томонидан мазкур савдо уйи билан 2,6 миллион долларлик тайёр маҳсулот етказиб беришга доир экспорт шартномалари имзоланган.
Умумий ҳисобда, экспорт номенклатурасини 100 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар ташкил қилади.
Мавзуга оид
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
17:13 / 29.11.2024
Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушлангани маълум бўлди
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024