Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги мавқеини яхшилаш бўйича чоралар кўрилади
Ўзбекистонда мамлакатнинг асосий халқаро рейтинглардаги мавқеини яхшилаш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузиш режалаштирилмоқда. Бу чора Ўзбекистон Президентининг қарори лойиҳасида кўзда тутилган.
Қарор лойиҳаси Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тайёрланган. Унда Ўзбекистоннинг 2018-2019 йилларда халқаро рейтинглар ва индекслардаги мавқеини яхшилаш бўйича “йўл харитаси” қабул қилиниши таклиф этилган.
Тузилажак гуруҳнинг асосий вазифалари халқаро ташкилотлар ва рейтинг агентликлари мутахассислари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, мамлакат кўрсаткичларининг рейтингни тузиш методологияси асосида холис баҳоланиши бўйича изоҳлар тайёрлаш ва мамлакат мавқеини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар олишдан иборат бўлади.
Гуруҳ, шунингдек, “йўл хариталари”даги тадбирларнинг самарали бажарилиши ва Ўзбекистон давлат идораларининг комплекс мониторинг бўйича қабул қилинувчи чораларни амалга ошириш ва Ўзбекистоннинг баҳоларини яхшилаш бўйича минтақавий идоралар билан ҳамкорлигини мониторинг қилади.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
17:57 / 29.04.2025