Ўзбекистон | 00:17 / 04.05.2018
13234
2 дақиқада ўқилади

Андижонлик уруш қатнашчиларига Президент номидан пул мукофоти ҳамда қўл соатлари топширилди

Мудофаа вазирининг ўринбосари полковник Азизбек Икрамов ҳамда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов томонидан 30 нафар уруш қатнашчиларига Президент номидан бир марталик пул мукофоти ҳамда тилла суви юргизилган соатлар тантанали равишда топширилди. Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати KUN.UZ'га шу ҳақида хабар берди. 

Тадбир кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирокида ўтказилди. Уруш ва меҳнат фахрийларига байрамона дастурхон ёзилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Уларга ҳурмат ва эхтиром кўрсатилди. Ташриф буюрган мактаб ва коллеж ўқувчилари ҳамда фахрийлар учун қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника кўргазмаси намойиш этилди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шу билан бирга кекса авлод вакиллари ёшларга босиб ўтган ҳаёт йўллари, турмуш сабоқлари ҳамда уруш хотираларини сўзлаб берди. Мустақиллик, тинчлик бебаҳо неъмат эканлиги, уни асраб-авайлаш ва она Ватан тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшаш ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчи эканлиги таъкидланди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

  Байрамона тадбир якунида Андижон гарнизони ҳарбий оркестри ҳамда эл ардоғидаги хонандалар томонидан концерт дастури тақдим этилди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

Мавзуга оид