Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Профессионал бокс кечаси. Учинчи жанг, учинчи нокаут
Фото: KUN.UZ
«Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган бокс кечасининг учинчи жангида тошкентлик Умид Рустамов (3-0-0) рингга чиқди.
Рустамовга грузиялик тажрибали боксчи, профессионал боксда 43 жанг ўтказиб, 18 ғалаба, 20 мағлубият, 5 дуранг қайд этган Давид Рибакони рақиблик қилди.
Рустамов дастлабки раундлардан устунликни қўлга олди. Аммо рақиб уч раунд давомида кучли зарбаларга дош бера олди. Аммо учинчи раунднинг 2 дақиқасига келиб иккинчи марта нокдаунга учраган Рибакони жангни давом эттира олмади. Натижада Умид Рустамов техник нокаут билан проф-рингдаги тўртинчи ғалабасини нишонлади.
Мавзуга оид
21:18 / 18.03.2022
Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 10-ғалабасига эришди
23:22 / 17.12.2021
Тошкентдаги профессионал бокс кечасида Ўзбекистоннинг 7 вакили ҳам ғалаба қозонди — Мадримов рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этди
21:32 / 01.02.2020
Президент Муроджон Аҳмадалиевга табрик йўллаб, уни «Ўзбекистон ифтихори» унвони билан тақдирлади
10:30 / 19.05.2019