Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кутилмаган сел Анқарада 6 кишининг жароҳатланишига сабаб бўлди
Туркия пойтахти Анқара шаҳрида Марказий Анадўлу вилоятида ёғган қаттиқ жала оқибатида сув тошқини ва сел келиб чиққан, деб ёзади Daily Sabah.
Сув тошқини пойтахтнинг Андари Мамақ туманидаги кўчалардан ўнлаб автомобилларни оқизиб кетган.
Интернетда тарқалган видеороликлардан бирида Мамақ туманининг Бўғозичи кўчасида бир неча автомобилларни оқизиб кетаётганида ҳайдовчилардан бири жон ҳолатда ўзини қутқаришга уринаётгани тасвирланган бу ҳол сув тошқини мутлақо тўсатдан юз берганини исботлайди.
Хабарларга кўра, бу инсон жароҳат олган ва қутқарилган.
Мамақдаги Нашат Эртош кўчасидаги ўнлаб уйлар ва офисларни сув босган, у ерда яшовчи аҳоли иморатларнинг юқори қаватларига чиқиб жон сақлаган.
Анқара ҳокими Мустафо Тунанинг баёнотига кўра, табиий офат натижасида олти киши жабрланган ва уларнинг ҳеч бири оғир аҳволда эмас.
Тунанинг қайд этишича, сув тошқини фақат Мамақ туманига зарба берган, Анқаранинг қолган туманларида хавф келтириб чиқармаган.
Шаҳар ишчилари табиий офат юз берган жойга келиб, тозалаш ишларини бошлаб юборишган.
Мавзуга оид
19:11 / 13.04.2025
CNN Turk: Россия ва Украина 15-16 апрел кунлари Анқарада музокаралар ўтказади
17:48 / 07.02.2025
Анқарада қалбаки алкоголдан 33 киши вафот этди
01:02 / 24.10.2024
Анқарадаги теракт қурбонлари сони беш кишига етди. Эрдўған Қозонга ташрифини якунламоқда
20:55 / 23.10.2024