Ўзбекистон | 12:05 / 08.05.2018
23915
3 дақиқада ўқилади

Вазирлар Маҳкамасининг яна бир комиссияси тугатилди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони билан Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди (Ўзбекистон Республикаси президентининг “Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сонли қарори)

Ўзбекистон Республикаси “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонуни ва Ўзбекистон Республикаси президентининг “Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сонли қарорига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси президентининг “Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сонли қарорига мувофиқ:

норуда қазилмаларни ўз ичига олган ер ости участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия бериш ваколати Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига ўтказилди;

норуда қазилмаларни ўз ичига олган ер ости участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комиссияси тугатилди.

2. Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим ҳужжатлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисобланди.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда норуда қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун қулай шароитлар яратишни назарда тутувчи Норуда қазилмаларни ўз ичига олган ер ости участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги янгиланган Низомни тасдиқлайди, унда қуйидагилар назарда тутилади:

келишув тартибини тубдан соддалаштириш ва лицензиялар бериш муддатларини қисқартириш;

норуда қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этувчи механизмнинг шаффофлигини таъминлаш.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар бир ой муддатда илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу фармонга мувофиқлаштиради.

5. Мазкур фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари - “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси А.С.Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф.Исломов зиммасига юкланди.

Мавзуга оид