Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёнинг Миришкор тумани: карам ортилган карвон йўлга чиқди
Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани аҳолиси яқин-яқингача пилла ҳосилини йилнинг нишона хирмони сифатида билар эди. Бугун инновацион ғоялар туфайли илк ҳосил тури ҳам янгиланиб бормоқда.
“BIG AGRO LEGIMUS” МЧЖ томонидан «Миришкор» ДФХМ даласига экилган карамлар апрель ойи охири билан пишиб, айни кезда ҳосилни саранжомлашга киришилди.
Агрофирма агрономи Абдихолиқ Восиқовнинг билдиришича, май ойи бошланиши билан экспортбоп маҳсулотни саранжомлашга киришилган. Карам 108 гектар майдонга экилган. Қарийб 10 кундан буён деҳқонлар чет элга экспортбоп маҳсулот жўнатишмоқда.
Қайд этилишича, айни кунга келиб карам ортилган машиналар карвони Россия ва Швейцария давлати томон йўл олди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025