Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
Аэропортни таъмирлаш ишлари якунланди, учиш-қўниш йўлаги сирти мустаҳкамланиб, янги асфальт билан алмаштирилди.

Фото: Uzbekistan Airports
26 март куни Шаҳрисабз аэропорти икки ҳафталик танаффусдан сўнг самолётларни қабул қилишни бошлади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Қайд қилинишича, ҳаво қатновини Silk Avia компанияси рейси очди. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 11:17 да Шаҳрисабз аэропортига қўнди.
13 март куни Шаҳрисабз аэропорти учиш-қўниш йўлагида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан фаолиятини вақтинча тўхтатган эди. Узоқ муддатли фойдаланишдан кейин учиш-қўниш йўлаги сирти мустаҳкамланиб, янги асфальт билан алмаштирилди.
Таъкидланишича, юриш йўлагини таъмирлаш ҳам яқин вақт ичида якунланади, бу эса парвозлар қулайлиги ва хавфсизлигини оширади.
Мавзуга оид

14:19 / 01.05.2025
Урганч аэропорти Кореянинг Инчон аэропорти билан шерикликда бошқарилади

17:32 / 29.04.2025
Сариосиё аэропорти биринчи техник рейсни қабул қилди

22:43 / 23.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?

19:37 / 23.04.2025