Спорт | 18:22 / 09.05.2018
12605
1 дақиқада ўқилади

Месси дисквалификация қилинмайди

Испания чемпионати ҳакамлар корпуси қабул қилган қарорга кўра, «Барселона» футболчиси Лионель Месси 36-тур доирасида «Реал»га қарши кечган ўйин вақтида ўйин бош ҳакамини ҳақоратламаган. Бу ҳақда Cuatro хабар тарқатган.

Ўйиндан кейин мадридликлар клуби футболчилари Лионель Месси ўйин ҳаками Алехандро Эрнандес-Эрнандесга босим ўтказгани ҳақида айтишганди.

Биринчи бўлим охирида класикода ҳакамлик қилган Алехандро «Барселона» ҳимоячиси Серхи Робертони майдондан четлатган, «Реал» футболчиси Гарет Бэйлга ўта қўпол ҳаракати учун карточка кўрсатмаганди. Танаффусдан кейин эса у каталонияликлар жамоаси фойдасига қарорлар қабул қила бошлади.

Ҳакамлар корпуси ўйин протоколида Месси ёки «Барселона»нинг бошқа бир футболчиси ҳакамни ҳақоратлагани ҳақида ёзув йўқлигига асосланган ҳолда қарор қабул қилган. Қайд этилишича, акс ҳолда жиддий жазо қабул қилинган бўларди.

Мавзуга оид