Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кенияда дамба ўпирилиши оқибатида 48 киши ҳалок бўлди
Кенияда дамбанинг ўпирилиши оқибатида 48 киши ҳалок бўлди, кўпчилик бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда Standard маҳаллий нашри маълум қилди.
Аввалроқ 38 киши ҳалок бўлгани, 39 киши жароҳат олгани маълум қилинган. Нашрнинг таъкидлашича, воқеа сабабли турар-жойлар, мактаблар ва корхоналарга зарар етган.
“Биз маҳаллий аҳолини округ ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ёпирилган кучли ёмғирлар сабабли юзага келган тошқинлардан огоҳ бўлишга чақирамиз”, деб айтган маҳаллий губернатор.
Субукиа туманидаги “Пател” дамбасининг ўпирилиши 10 майга ўтар кечаси юз берган. Бунинг оқибатида бир нечта қишлоқлар сув остида қолган. Аввалроқ дамба ўпирилиши оқибатида камида 2,5 минг киши зарар кўргани маълум қилинган. Маҳаллий ҳокимият вакилларининг айтишича, дамба ҳудудида эвакуация ва қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
00:31 / 24.04.2025
Кения президенти россиялик олиргархнинг пулларини ювишда айбланмоқда
20:00 / 16.04.2025
Кенияда 5 мингта чумолини тўплаган белгиялик ўсмирлар ҳибсга олинди
11:40 / 15.03.2025
Кенияда президент кортежи британиялик эркакни уриб кетиб, унинг ўлимига сабаб бўлди
17:33 / 03.01.2025