Фан-техника | 14:53 / 11.05.2018
6398
2 дақиқада ўқилади

Nike автоматик тарзда кийилувчи кроссовкаларни ишлаб чиқаради

Спорт кийимларини ишлаб чиқарувчи машҳур Nike компанияси пойабзалнинг ичига ёки тагига ўрнатилувчи ғаройиб конвейерни ихтиро қилди.  Бу ихтиро сабаб инсон кроссовкани мустақил кийишига ҳожат қолмайди, у ўзи инсон оёғига кийилади. «360» телеканали шу ҳақида хабар берди.

Икки йил илгари компания машҳур "Келажакка қайтиш" фильмидагидек боғичлари ўзи бойланадиган спорт ботинкаларини ишлаб чиққан эди. Энди эса Nike бундан-да илгарилаб, нафақат кроссовкалар боғичларини, балки уларнинг кийилишини ҳам автоматлаштириш ниятида.

ФОТО : Nike

Компания муҳандислари пойабзал ичига ёки тагига моторли конвейер ленталарини жойлашни таклиф қилишди. Инсон оёғининг олд томонини кроссовка ичига киргизиши билан улардаги сенсорлар буни аниқлаб, конвейердаги моторни ишга туширади - у эса оёқни эҳтиёткорлик билан ботинка ичига тортиб жойлаштиради. 

Пойабзал таглигидаги мотор қайта зарядланувчи аккумулятордан тўйинади. Энергия манбаи инсон ҳаракати натижасида энергия ишлаб чиқарувчи генератор билан тўлдирилади.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид