Ўзбекистон | 14:04 / 12.05.2018
21087
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон бош прокурори экспортчилар билан учрашди

Архив фото/Xabar.uz

2018 йилнинг 11 май куни Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Отабек Муродов раислигида, Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосарлари Н.Отажонов ва З.Мирзаевлар иштирокида «Uzexpo» марказида мамлакатнинг 600 га яқин экспортчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда вилоят ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, Бош прокуратура бошқармалари бошлиқлари ва экспорт бўйича штаб аъзолари иштирок этди.

Тадбир давомида бош вазир ўринбосарлари ва бош прокурор томонидан экспортчиларнинг муаммолари атрофлича муҳокама қилинди, тадбиркорларнинг саволларига жавоб қайтарилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда мева ва сабзавотлар экспортига оид муаммолар кузатилаётгани хабар берилганди.

Мавзуга оид