Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Суриядаги ҳарбий базаларини эронликлар босиб олишидан чўчимоқда
Оқ уйдаги бир неча манбалар АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базалари хавфсизлиги бўйича хавотирлар юзага келганини билдиришмоқда. Хусусан, The Washington Post нашри шу манбаларга асосланиб берган хабарга кўра, Суриядаги Ат-Танфа туманидаги америкаликлар базаси эронлик жангчилар ва уларнинг иттифоқчилари ҳужумига учраши мумкин.
Газетада қайд этилишича, бундай ҳужумлардан мақсад Вашингтонни Сурия низосига янада чуқурроқ жалб этиш бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, эронликлар Қўшма штатларнинг охирги ҳаракатларига шу тариқа жавоб қайтармоқчи бўлиши ҳам мумкин.
Қайд этиш керакки, Ат-Танфа базаси аввалига ИШИДга қарши кураш мақсадида ташкил этилганди, энди эса бу ердан туриб, Сурия армияси томонида жанг қилаётган эронлик ҳарбийларга ҳам зарба берилди.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025