Жаҳон | 23:37 / 16.05.2018
21515
1 дақиқада ўқилади

Йўловчи самолётининг парвози вақтида олд ойнаси чиқиб кетди (видео)

Хитойда йўловчи самолёти фавқулодда қўнишни амалга оширди. Гап шундаки 10 км баландликда йўловчи самолётининг парвоз вақтида олд ойнаси чиқиб кетган. Иккинчи учувчи ярмигача дарча орқали ташқарига чиқиб кетган, бироқ уни ўлимдан хавфсизлик камарлари сақлаб қолган. Экипаж сардори самолётни қўндиришга муваффақ бўлган. Самолёт бортида 119 йўловчи бўлган. Улардан 27 нафари турли лат ейиш жароҳатлари билан шифохоналарга жўнатилганлар. Учувчи эса ҳақиқий қаҳрамон деб атала бошланган. 

“Мен стюардесса аравача билан ҳавога кўтарилиб, кейин полга тушгани кўрдим. Биз ҳаммага ёрдам бера бошладик ва бирдан самолёт кескин қўна бошлади. Бироқ кейин у текисланиб олиб, биз аэропортга қўндик”, деб айтиб берган йўловчилардан бири.

Воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Мавзуга оид