Alibaba Group қандай тузилган?
Хитой IT бозори, улкан электрон тижоратнинг тузилиши ҳақида сўз юритамиз.
Хитойнинг учта энг муҳим интернет-корпорациялари BAT деб юритилади: Baidu («Яндекс»га ўхшаш қидирув тизими, молиялаштириш $88 млрд), Alibaba Group (электрон тижорат, 460 млрд АҚШ доллари) ва Tencent (ижтимоий тармоқ ва ўйинлар, 466 млрд АҚШ доллари ).
Улкан қийматдан ташқари, бошқа кўплаб компанияларда юқорида номлари келтирилган компанияларнинг сармоялари мавжуд. Бу мақолада Alibaba Groupбизнесини таҳлил қиламиз.
Асосий кўрсаткичлар
Компания қиймати 460 млрд АҚШ долларига тенг. Бир йил аввал бу кўрсаткич бир ярим марта кам бўлган. Улкан миқдор. 2017 йил учун фойда 55 фоизлик кўрсаткич билан 34 млрд АҚШ долларини ташкил қилган.
Компания асоси — ecommerce (электрон тижорат)-лойиҳалар. Улар фойданинг 86 фоизини ташкил қилади. Сердаромад ва бошқа ташаббусларни молиялаштиради.
Хитой ичидаги Retail
AliExpressнинг аҳамияти тўғрисидаги фикрларга қарши ўлароқ, гуруҳнинг 74 фоиз даромади асосий сегмент – ички савдога тўғри келади.
TaoBao
Бу маҳсулот маркетплейси, яъни бозори бўлиб, унда майда олиб-сотарлар ҳам, йирик брендлар ҳам савдо қилади. Price comparison, яъни арзон iPhone ни топиш учун нархларни таққослашда фойдаланиладиган «Яндекс.Маркет»дан фарқли равишда , TaoBaoдаги кийим-кечакнинг фақат нархи солиштирилмайди. Шунингдек, дўкон сайтига ўтиш ҳам йўқ, савдо TaoBaoнинг ўзида амалга оширилади.
2003 йилда ишга туширилиб, икки йил ичида рақобатчилари устидан ғолибликка эришди. Сотиб олинган eBay EachNet ҳам бундан мустасно эмас. Текин листинглар ва сотувчилар билан чат, Alipay орқали хавфсиз тўлов каби функциялар ҳисобига ана шундай натижага эришилди. Даромад листинглар ҳозир ҳам бепул, сервис ичида сотувчилар рекламаси, рейтингда юқори ўринларга кўтариш ва бошқа функциялар ҳисобига топилади.
2008 йилда Baidu қидирув тизими орқали индексланишни бутунлай ёпиб, харид (шоппинг) учун бошланғич нуқтага айланди. Бу муҳим, охир-оқибат айнан TaoBao ўз фойдаланувчиларига ўзи эга бўлди. Ҳозирда Alibaba Groupнинг рекламадан келадиган даромади Baiduга қараганда кўпроқ.
Бошланғич даврда фойдаланилган маҳсулотлар учун катта бўлмаган бўлим мавжуд бўлиб, унда сотувчи масалан, ўзининг эски болалар аравасини сотарди. 2015 йилда эса бунинг учун алоҳида “Idle Fish” лойиҳаси ишга туширилди.
Tmall
2010 йилда TaoBaoнинг энг яхши ва йирик сотувчиларини алоҳида лойиҳага ажратишди. Турли чиқиндиларни олиб-сотарлардан ҳимоя қилиш учун 5000 АҚШ доллари қийматидаги ҳимоя йиғимлари ва 15 минг АҚШ доллари қийматидаги депозит ўрнатилди. Фойдаланувчи учун бу маҳсулот ёки хизмат билан ҳеч қандай муаммо юзага келмаслигини англатади.
Мазмунга кўра бу ерда брендлар, жумладан обрўга эга хориж компаниялари ва расмий реселлерлар (олиб-сотарлар)нинг маҳсулотлари сотилади. Бундан ташқари, TaoBaoдан фарқли равишда, Tmall комиссиядан ҳам даромад кўрмоқда.
Яна бироз сонлар ҳақида
Бутун Хитой TaoBao ва Tmallдан фойдаланади: мамлакатда 1,4 млрд аҳоли мавжуд, уларнинг 750 млн нафари интернетдан фойдаланади, 515 млн аҳоли эса сўнгги йилларда ушбу сервислардан харид қилган. Фойдаланувчилар кўрсаткичи аста-секин ўсмоқда – 16 фоиз. Бу билан турли усуллар ёрдамида курашишга ҳаракат қилишмоқда: масалан, Cun Taobao — махсус сайт ва қишлоқлардаги интернет-кафе бўлиб, унда ходимлар деҳқонларга маҳсулот харид қилишни ўргатишади.
Singles Day - “қора” жуманинг хитойча шаклидаги савдо 25 млрд АҚШ долларини ташкил қилди. Таққослаш учун, АҚШда “қора” жумадаги online-ритейлернинг жами савдолари 5 млрд АҚШ долларига тенг бўлган.
Ҳаммаси кундек равшан, бироқ Alibaba Group — мобил компания. Агар 2013 йилда мобил иловага 10 фоиз GMV тўғри келган бўлса, ҳозирда вазият қарама-қарши кўрсаткичга тенг.
New Retail
Қулай вазият туғилди дегунча Alibaba Group ўзининг янги New Retail стратегияси ҳақида сўзлайди: электрон тижорат Big Data (маълумотлар базаси) ёрдамида қандай қилиб офлайн-тижорат билан боғланиши, мижозларга эса қаерда сотиб олишнинг аҳамиятсизлиги.
Бу қанчалик ҳақиқатга яқинлиги, офлайн-дўконнинг даромади, ташқаридан тушунарсиз. Демак, қисқа қилиб айтганда улар нимани амалга оширишди?
Биринчидан, маҳаллий, кичик mom-and-pop-дўкончалар учун франшиза. Франчайзлар бренд ва маҳсулотларни қулай нархга сотиб олишга эга бўлади, Alibaba Groupнинг музокаралардаги ўрни кучли.
Иккинчидан, улар савдо марказларини Amazonдан аввал харид қилишни бошлашган. Олти тармоққа эга 10 млрд АҚШ долларга тенг келишувлар кўпчиликка маълум.
Учинчидан, Hema — яқин километрга етказиб берадиган 24 та катта офлайн маҳсулотлар дўконини ишга туширдилар. Буюртмаларни йиғиш учун махсус конвейер ленталарга эга, фойдаланувчиларни етказиб беришга ўргатиш мақсадида кассада тўловни фақат юклаб олинган иловалар орқали амалга ошириш мумкин.
Етказиб бериш 30 дақиқада, бепул ва буюртманинг минимал ҳажмисиз амалга оширилади. Муҳими, буюртмаларнинг 50 фоизи етказиб беришга тўғри келади, кунига 10-15 мингтани ташкил қилади, кўплаб дўконлар аллқачон фойдага кирган.
Hema: конвейер ленталари етказиб берувчилар
Хитой ташқарисидаги retail
Гуруҳ даромадининг 6 фоизи ушбу сегментга тўғри келади, бироқ у йилига 130 фоиз ўсиб бормоқда.
AliExpress
Бизнес-модель барчага таниш – маҳсулотларни Хитойдан бошқа мамлакатларга етказиш. Энг машҳур мамлакатлар - Россия (Pandao ва Joom билан рақобат қилади), Бразилия ва АҚШ (Wish билан рақобат қилади).
Lazada
БуRocket Internetдан (ривожланаётган мамлакатларда ғарб бизнес-моделларини нусха қилувчи холдинг)Amazonнинг Жануби-шарқий Осиёдаги нусхаси.Оригиналига ўхшаб унда ҳам 1P ва 3P бор.
1P — бу ўз маҳсулотларини ўзининг омборхонасидан етказиб берувчи интернет-дўкон. Масалан, Ozon.
3P — маркетплейс,ташқи сотувчини харидор билан учраштирадиган AliExpressга ўхшаган платформа.
2016 йилда Alibaba Group 51 фоизини 2 млрд АҚШ доллари баҳосида сотиб олди, 2017 йилнинг ёзида 3 млрд АҚШ доллари қийматида яна 33 фоизини харид қилди. Бизнес-модель мураккаб ва албатта зарар билан ишламоқда, бироқ унга ишонч билдиришяпти.
b2b (бизнесга бизнес)
1999 йилда компания тарихи айнан шундан бошланган. Бу ҳам айнан ўшандай маркетплейс (бозор) бўлиб, бироқ унда трактор ва дон улгуржи кўринишда сотилади. Alibaba.com халқаро савдо ва 1688.com — ички савдо учун.
Фойданинг 6 фоизи ушбу сегментга тўғри келади, унда деярли ўсиш кузатилмаяпти (18%). Бу ерда катта янгиликлар бўлмаса керак.
Alibaba Group’нинг электрон тижоратдан ташқари бошқа бизнеслари ҳам бор. Улар ҳозирда даромаднинг 14 фоизини ташкил қилмоқда ва зарар билан ишлаяпти.
Мавзуга оид
20:30 / 04.10.2019
Ўзбекистонликлар учун AliExpress бепул жўнатмалари миқдори чекланиши мумкин
14:50 / 10.09.2019
Alibaba асосчиси Жек Ма истеъфога чиқди
14:49 / 05.03.2019
AliExpress россияликларга автомобиль сотишни йўлга қўяди
11:02 / 01.01.2019