Жаҳон | 02:12 / 18.05.2018
36054
2 дақиқада ўқилади

HRW: Хитойлик амалдорлар мусулмонларни кузатиб, уйда бирга яшашмоқда

Жорий йил бошидан буён тахминан икки миллион нафар яқин хитойлик амалдор ҳар икки ойда бир марта мусулмон оилалар истиқомат қилаётган хонадонда яшаб чиқди. Мутасаддилар оиладаги ижтимоий-диний иқлимни кузатади, оила аъзоларининг сиёсий қарашларини таҳлил қилиб, ҳукуматга ҳисобот тайёрлайди, деб ёзади Human Rights Watch ташкилоти. 

Ташкилот маълумотига кўра, ушбу дастур 11 миллион мусулмон истиқомат қилаётган Хитойнинг Синьцзян-Уйғур автоном ҳудудида фаоллаштирилган бўлиб, "Becoming family" (Оила бўламиз) номи билан аталади. Дастурдан кўзланган мақсад - этник камчилик ташкил қилувчи халқларни умумий хитой маданиятига ассимиляция қилиш. 

HRW хитойлик амалдорлар маҳаллий аҳолини мажбуран мандарин (хитой) тилини ўрганишга ундаётгани, давлат мадҳиясини куйлатаётганига ишонади. 

2014 йил дастур илк марта амалиётга татбиқ этилган пайт, 200 минг мутасадди ходимлар оилаларга мунтазам ташриф буюришни бошлаганди. 2017 йил декабрга келиб, уларнинг сони миллионга етди. 

Одатда Хитой ҳукумати жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун технологик ечимлардан фойдаланади. Масалан, жиноятни содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган шахсни топиш учун 60 минг киши орасидан ҳам юзни аниқ таний оладиган камераларни ишга солади.

Мавзуга оид