Ўзбекистон | 23:10 / 18.05.2018
91831
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев президентни йўлакда кутиб турган ватандошлар билан суратга тушди

«​Америкадаги Ўзбекистон ёшлар ассоциацияси»​ (UYAA) Фейсбук тармоғи орқали бир гуруҳ ўзбекистонлик ватандошлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Жаҳон банки биносида кутиб тургани ҳақида жонли эфирда маълум қилганди.

Ўзбекистонлик ҳуқуқшунос ва блоггер Нодир Закировнинг ёзишича, Америкадаги фаол ва ватанпарвар ватандошлар Шавкат Мирзиёев билан қўл сиқиб кўришиб, эсдаликка суратга тушишни сўрашган.

UYAA жонли эфирда тақдим этган лавҳада ўзбекистонликлар давлат раҳбари билан суҳбат қилиш учун айнан бино йўлагида кутиб туришганди. Маълум бўлишича, Шавкат Мирзиёев улар билан кўришиб, суратга тушган. Президент матбуот котиби Комил Алламжонов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ана шу учрашув ҳақида ёзиб шундай дейди:

«Президент Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки штаб-квартирасига ташрифи чоғида мазкур банкда ишлайдиган Ўзбекистон фуқаролари, ҳамюртларимиз билан учрашди».

Фото: Facebook/Комил Алламжонов

Мавзуга оид