«Ўзбекистон ҳаво йўллари» учинчи Dreamliner’ни қабул қилди
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг авиапарки навбатдаги янги авлод самолёти - Boeing 787 Dreamliner билан тўлдирилди. Бу ҳақда МАК ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳаво лайнерини Ўзбекистонга Миллий авиакомпания экипажи: МАК Учув-услубий бўлими бош учувчи-йўриқчиси Иосиф Зак, Boeing 787 Учувчилар отряди комадир ўринбосари Шаҳзод Икромов ҳамда иккинчи учувчи Олимжон Узоқов олиб келишди.
Авиакомпаниянинг ушбу русумдаги учинчи авиалайнери МАК авиапаркида мавжуд бўлган аввалги иккита Boeing 787 Dreamliner’дан йўловчи ўриндиқларининг сони ошиқлиги ва экипаж дам олиши учун алоҳида бўлинма ташкил этилганлиги билан фарқланади.
Ушбу самолётда ҳам авиакомпаниянинг бошқа Boeing 787 Dreamliner ҳаво кемаларидаги каби ёнилғи тежаш самарадорлигини ошириш, шовқин даражасини пасайтириш ва атмосферага CO2 ажраб чиқишини камайтириш имконини берувчи GE Aviation компаниясининг GEnx-1B двигательлари ўрнатилган.
Икки классли компоновкада ишланган самолётнинг кенг саҳни 270 ўриндиққа (бизнес класси - 24, иқтисодиёт класси - 246) эга.
Қайд этилишича, лайнернинг қулай ва кенг ўриндиқлар, янгича ёритиш ва шовқин ўтказмайдиган тизимлар, пол қопламалари ҳамда алоҳида ҳар бир йўловчи учун мўлжалланган индивидуал кўнгилочар дастурли мониторлар билан жиҳозланганлиги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» йўловчиларига парвозларини юқори даражадаги қулайликда, мароқли ўтказишларига имкон яратади.
Boeing 787 Dreamliner - янги авлод самолётлари билан тўлдирилишда давом этаётган МАК флотининг муҳим элементи ҳисобланади. Истиқболдаги режаларга кўра, Миллий авиакомпания парки 2020 йилга қадар ушбу русумдаги олтита самолётга эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» харид қилган Boeing 787−8 Dreamliner қанча туриши хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:31 / 16.04.2020
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётлари юк ташувчи сифатида қайта жиҳозланмоқда
14:52 / 26.11.2019
Ҳаво кодексига ўзгартириш киритилса, авиачипталар нархи камида 20 фоизга арзонлашиши мумкин
17:29 / 11.11.2019
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКдаги таркибий ўзгаришлар якунланди
19:55 / 07.11.2019