Жаҳон | 23:53 / 22.05.2018
5557
1 дақиқада ўқилади

Алексей Кудрин Россия Ҳисоб палатасига раҳбар этиб тайинланди

Фото: РИА Новости / Евгения Новоженина

Россиянинг собиқ молия вазири, Стратегик ишланмалар маркази раҳбари Алексей Кудрин Россия Ҳисоб палатасига раҳбар этиб тайинланди. 

Кудрин палатанинг аввалги раҳбари Татьяна Голикова ва унинг ҳамкасбларига қилинган иш учун минатдорлик билдирган. 

“Назорат нафақат сон, балки сифат билан ажраб туриши керак. Шу сабабли биз назорат ва текширувлар стандартларини такомиллаштиришимиз зарур бўлади. Бу осон иш эмас, биз қандай сифат кўрсаткичларини баҳолаш кераклигини англашимиз лозим бўлади”, деб айтган Кудрин. 

Кудрин номзодини Россия президенти Владимир Путин таклиф қилган. Ҳисоб палатаси раиси 6 йиллик муддатга тайинланади.

Кудрин 2011 йилдан кейин 7 йил давомида давлат идораларида ишламаган. У ўша вақтда Россия президенти бўлган Дмитрий Медведев билан низога боргандан кейин молия вазири лавозимидан кетган. Бунгача у ушбу вазирликка 2000 йилдан бошлаб 11 йил раҳбарлик қилган.

Мавзуга оид