Жамият | 00:35 / 22.05.2018
11605
1 дақиқада ўқилади

Бухоролик аёлни 200 доллар ва тилла тақинчоқларга «ухлатиб кетган» фолбин ушланди

Бухоро тумани Ички ишлар бўлимига шу туманда яшовчи, 1964 йилда туғилган Р. У. ариза билан мурожаат қилиб, 2017 йил 14 октябр куни Қашқадарё вилояти, Касби тумани, Хўжа Ҳайрон қишлоғида яшовчи, 1973 йилда туғилган Р. Н. унинг уйига келиб, ишончини суиистеъмол қилиб, фирибгарлик қилиб кетгани ҳақида маълум қилган.

Маълум бўлишича, Р.Н. хонадон эгасининг уйига дуо (жоду) ўқилганлигини, дуони олиб ташлаши мумкинлиги айтган. Бунинг учун Р. У. 200 АҚШ доллари, бир дона аёллар тилла узуги ва 1 ноябрь куни 500 АҚШ долларини қўлга киритган. Бухоро туман ИИБ томонидан мазкур фирибгарлик жинояти содир қилганликда айбланаётган аёлнинг қилмишлари фош қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Р. Н.га нисбатан шу йилнинг 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Мавзуга оид