ШҲТ Хитойдаги йиғилишда терроризмга қарши кураш дастурини тасдиқлайди
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари 9-10 июнь кунларида Хитойнинг Циндао шаҳрида ўтказиладиган йиғилишда 2019-2021 йилларда терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашда ҳамкорлик қилиш дастурини тасдиқлашади. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев ШҲТ давлатлари Хавфсизлик кенгашлари котибларининг сешанба кунги учрашувида маълум қилди.
«Циндаода 2019-2021 йилларда терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашда ҳамкорлик қилиш дастури тасдиқланади. Унинг ҳаётга татбиқ этилиши ваколатли органларнинг ШҲТнинг минтақавий аксилтеррор тузилмаси билан мувофиқликда фаол ҳаракатлар олиб боришини талаб этади», деган у.
Унинг сўзларига кўра, террорчи гуруҳларнинг жиноий доиралар билан яқинлашуви ШҲТ давлатларининг ваколатли органлари трансмиллий жиноий гуруҳлар фаолиятига қарши қаратилган ҳаракатларини фаоллаштиришини талаб этади.
Мавзуга оид
18:29 / 03.09.2024
“Кўз ўнгимда дўстимга ўқ тегиб, жони узилди”: Сариосиё жангларида қатнашган ҳарбий ҳикояси
13:38 / 20.07.2024
Россияда эр-хотин терроризмга даъват қилишда айбдор деб топилди
12:18 / 02.07.2024
Москвада эркин кураш бўйича Россия жамоаси мураббийи терроризмда гумонланиб ушланди
22:16 / 10.05.2024