Ўзбекистон | 00:01 / 22.05.2018
8887
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда​ тизза бўғими эндопротези яратилди​

Фото: Getty Images

Ўзбекистонлик жарроҳлар ортопедияда фойдаланиш учун тизза бўғими эндопротезини яратишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ушбу эндопротез таркибига катта болдир ва сон оёқчалари, антиротасион элементлар, оёқчаларни ўзаро букиш ва яна тўғрилаш имконияти билан бириктирадиган шарнирли элемент киради. Шарнирли элемент таркибига резьбали болт кўринишида бажарилган ўқ, шайбалар кўринишидаги сирғалувчи полиетилен элементлар ҳамда контргайка билан маҳкамланган конуссимон гайкалардан иборат маҳкамлаш гайкалари киради.

Катта болдир оёқчаси ўзининг дистал қисмида бўртиққа эга бўлган цилиндр кўринишида, проксимал қисмида эса пирамидал шаклда бажарилган. Сон оёқчаси пирамидал шаклда бажарилган бўлиб, тишчалар кўринишидаги антиротасион элементлар билан таъминланган.

Муаллифлар Хуршиджон Абдикаримов, Жамила Пўлатова, Мирза Али Гафур-Ахунов, Улуғбек Исламов, Сундр Урунбаев ва Бахридил Султоновга ушбу қурилмалари учун ФАП 01290 рақамли фойдали модель патенти берилди.

Мавзуга оид