АҚШ Евроиттифоққа пўлат ва алюминий бўйича таклиф билан чиқди
Қўшма Штатлар ҳукумати Евроиттифоқ билан савдо масалалари бўйича маслаҳатлашувлар вақтида ЕИга пўлат ва алюминийни АҚШга олиб кириш ҳажмини 10 фоизга пасайтириш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбага асосан хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Вашингтон Брюсселга бир нечта таклиф юборган. Улардан бирида, алюминий ва пўлатни АҚШга етказиб берувчи европаликларга, махсус квотани ўрнатиш таклиф этилди. У ушбу маҳсулотнинг 2017 йилда АҚШга экспортидан 90 фоизни ташкил этиши лозим.
Таъкидланишича, иккинчи таклиф металларга тарифлар жорий этишнинг бошқа механизмига эга. Бироқ, у ҳам ЕИдан АҚШга алюминий ва пўлат етказиб бериш ҳажмининг 10 фоизга қисқаришига олиб келади.
Манба сўзларига кўра, Евроиттифоқ квотани экспортдан 90 фоиз миқдорда киритилишини ноқонуний қадам сифатида баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония АҚШ божларига жавоб чораларини тайёрлаб қўйгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024