Хўжаев: Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини ЕИга экспорт қилишда ҳамон муаммоларга дуч келмоқда
Ўзбекистонлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилувчилар Европа Иттифоқи бозорларига киришда ҳамон чекловларга дуч келмоқда, дея хабар берди ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев.
«Шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги келишувга тузатишлар киритиш тўғрисидаги баённома кучга кирганига яқинда бир йил тўлишига қарамай, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар божхона хизматлари ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини етказиб беришда ҳамон қийинчилик туғдирмоқда», - деди вазир ЕИ делегацияси билан Тошкентдаги учрашувда.
Ўзбекистон Европа Иттифоқи мамлакатлари томонидан тўқимачилик маҳсулотларининг икки томонлама савдосига оид келишувни амалга оширишга кўмак берилишидан манфаатдор, дея таъкидлаб ўтди у.
«Шу муносабат билан, Европа томони «тўқимачилик баённомаси» бандларини Европа Иттифоқига аъзо давлатлар божхона хизматлари ва ҳукуматлари ходимларига етказишда ёрдам кўрсатиш имкониятларини кўриб чиқади», - дея қайд этиб ўтишган вазирлик матбуот хизматида.
2017 йил 1 июлда расмий равишда кучга кирган Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги «тўқимачилик баённомаси» ўзбек ишлаб чиқарувчиларига солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этишни, шунингдек, Европа бозорларига тўсиқсиз киришни назарда тутади.
Мавзуга оид
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
22:39 / 04.11.2024
Хитой Европа Иттифоқи билан электромобиллар бўйича «савдо урушига» киришди
17:30 / 04.11.2024
ЕИда НАТОга қўшимча равишда хавфсизлик ва мудофаа иттифоқини тузиш таклиф этилди
01:00 / 31.10.2024