8500 АҚШ долларини “қора бозор” курсида пуллаётган валютафуруш қўлга олинди
Ўзбекистонда валюта муомаласини тартибга солиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютасини эркин сотиб олиш ва сотишларини тўлиқ таъминлаш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Афсуски, шунга қарамай, нақд хорижий валюталарни қонунга хилоф тарзда айирбошлаш билан шуғулланаётган шахслар ҳам учраб турибди.
Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида ана шундай шахсларнинг қинғир қилмиши фош қилинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Пойтахтнинг Олмазор тумани ҳудудида тунги вақтда ўтказилган мазкур тезкор тадбир давомида фуқаролар Ш.Б ҳамда П.Х. харидорга 8500 АҚШ долларини “қора бозор” курсида 8100 сўмдан ҳисоблаб, жами 68 млн. 850 минг сўмга сотишаётган вақтда қўлга олинди.
Ҳозирда ашёвий далил сифатида олинган 8500 АҚШ доллари ушбу ҳолатга қонуний баҳо берилгунга қадар вақтинча сақловга олинди ҳамда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Текширув жараёнлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
16:00 / 20.02.2021
Вилоят кенгаши депутати сайёҳларга қулай бўлиши учун Самарқандда «долларфуруш»ларга лицензия беришни таклиф этди
21:49 / 23.11.2020
Тожикистон миллий валютаси бир кунда деярли 10 фоиз қадрсизланди. Сабаблар ва оқибатлар
16:25 / 23.10.2019
Марказий банк раиси ўринбосари «қора бозор»га қандай барҳам бериш мумкинлигини айтди
23:18 / 03.12.2018