Ўзбекистон | 14:40 / 27.05.2018
147409
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистон ва Хоразмга туз бўрони ёпирилди (фото, видео)

26 май куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, Қорақалпоғистон республикаси ҳудудига ёмғир аралаш туз бўрони ёпирилди. Бу бўрон 27 май куни тонгда Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳрига етиб келган.

Ижтимоий тармоқларда бу табиий офат оқибатлари тасвирланган суратлар тарқалган.

Фото: Kun.uz / Telegram

Ҳудуд аҳолиси айни вақтда нафас олишдаги муаммолардан шикоят қилмоқда, уларга ниқоб тақиб юриш тавсия қилинган.

Фото: Bach Hoosier / Facebook
Фото: Bach Hoosier / Facebook
Фото: Kun.uz / Telegram
Фото: Kun.uz / Telegram
Фото: Kun.uz / Telegram
Фото: Troll.uz / Telegram

Тахминларга кўра бу бўрон шимолдан Қозоғистон орқали келган бўлиши мумкин. Шунингдек, кейинги икки ой мобайнида ушбу ҳудудлардаги каналларга сув етиб бормаслиги оқибатида ердан туз кўтарилгани айтилмоқда.

Фото: Kun.uz / Telegram
Фото: Kun.uz / Telegram

Қайд этишларича, шу йилнинг март ойида ҳам туз бўрони кўтарилган ва экинларга зарар етказилганди.

Айни дамда бу ҳудудда жорий йилги деҳқончилик катта фалокат ёқасида қолган.

Фото: Kun.uz / Telegram

Бундан аввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида деҳқонлар сув муаммоси туфайли экин ишларини амалга ошира олишмаётгани маълум бўлганди. Ундан ташқари, ҳудудда ичимлик суви муаммоси юзага келган.

Мавзуга оид