Бузилган уй-жойлар: қонунчилик нима дейди?
Tashkent сity дея ном олган инновацион шаҳар қурилиши бутун Ўзбекистон аҳолиси орзиқиб кутаётган воқелик ҳисобланади. Ушбу технологик марказ юртимизнинг халқаро майдондаги имиджини белгилаб беради.
Хўш, давлат ихтиёри учун олинадиган ушбу ҳудуддаги турар жойлар бузилишининг қонуний асоси қандай? Аҳоли ҳуқуқлари қай шаклда ҳимоя қилинади? Бу масала юзасидан Шайҳонтохур тумани кадастр филиали бошлиғи, штаб ходими Носир Латипов Kun.uz'га қуйидагича маълумот берди:
“Tashkent сity ҳудудида уй-жойлар бузилиши ва аҳолига бошқа жойдан ер ажратиш, компенсация пули бериш масаласи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 майдаги “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 97-сонли қарорининг 9-бандида белгилаб берилган.
Бу жараён Шайхонтоҳур тумани Ўқчи ва Олмазор маҳаллаларидаги уй-жойларни бузилиши билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича ташкил этилган штабдаги махсус комиссия (таркибида туман ҳокими раислигида, туман прокурори, ички ишлар бўлими, давлат солиқ инспекцияси, тижорат банклари ва тегишли ваколатли органлар вакилларидан иборат) кўриб чиқади.
Бузилиш рўйхатига тушган уйларда яшаган аҳоли тегишли тартибда ариза ёзади ва ишчи комиссия мурожаатчининг ижтимоий аҳволини ўрганиб қарор қабул қилади. Икки босқичда амалга оширилаётган комиссия дастлаб рўйхатда турган ва доимий яшаётган фуқароларга уй-жой ажратиб бериш билан шуғулланяпти. Биздаги шу кунги ҳисоботга кўра, Ўқчи маҳалласи мисолида айтадиган бўлсак, 1334 оиладан 1279 тасига ўз ихтиёрлари билан Яшнобод тумани Обод макон ҳудудидан янги қурилаётган хонадон ёки иккиламчи хонадонлар топширилмоқда. Қолган 55 та оилага уй бериш жараёни амалга ошириляпти. Иккинчи босқичда рўйхатда турувчи, аммо доимий яшамайдиган фуқаролар масаласи ҳал этилади”.
2017 йил 28 ноябрдаги 1582-сонли Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳар ҳокимининг “Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида Tashkent сity халқаро ишбилармонлик маркази, “Сузук ота” мажмуаси ва Ислом маданияти маркази лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида айтилганидек, бузилишга тушган турар жойдаги оилаларга етказилган зарарни қоплаш Tashkent сity бизнес дирекцияси томонидан амалга оширилади.
Марказ объектида 1138 та оилага (аҳоли ижтимоий аҳволи ўрганилгандан сўнг миқдор оширилди) 12.75 млрд. сўм (ҳар бир оилага 8 ой муддат учун 11.2, млн сўмгача) инвесторлар орқали Tashkent Сity'да бизнес дирекцияси томонидан амалга оширилиши назарда тутилганди. Бунда ҳар бир оилага ойига 1.4 млн.сўм маблағ ажратилади.
Мавзуга оид
10:27 / 14.11.2024
Тошкентда энг арзон уй-жой ижараси қайси туманларда экани айтилди
12:10 / 13.11.2024
Ўзбекистон уй-жой бозорида фаоллик даражаси пасайди
13:32 / 06.11.2024
Тошкентда октябрда уй-жойлар учун ижара нархи ошиши секинлашди
17:03 / 29.10.2024