Спорт | 09:28 / 31.05.2018
12808
1 дақиқада ўқилади

Жисмоний тарбия ва спорт вазирига ўринбосар тайинланди 

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 28 майдаги қарорига биноан Шарифжон Фузаилович Мўминжонов Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирликнинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилди.

30 май куни Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов вазирликда ўтган йиғилишда Шарифжон Мўминжоновни вазирлик жамоасига таништирган ҳамда янги лавозимда муваффақиятлар тилаган.

Шарифжон Мўминжонов ўзига билдирилган ишонч учун давлат ва ҳукумат раҳбариятига миннатдорчилик изҳор қилиб, кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш йўлида бор куч-ғайрати, билим ва тажрибасини ишга солишга ваъда берган.

Мавзуга оид