Шавкат Мирзиёев янги аэропорт қурилишини бориб кўрди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 1 июнь куни Қибрай туманидаги аэродромда амалга оширилаётган ишларни бориб кўрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бу ерда 2018-2020 йилларда бизнес авиацияси учун замонавий аэропорт қурилиши белгиланган. Лойиҳани икки босқичда амалга ошириш – биринчи босқичда 4 километрлик учиш-қўниш йўлаги ва соатига 250 йўловчини ўтказиш имкониятига эга терминал барпо этиш, иккинчи босқичда қўшимча инфратузилма объектлари, меҳмонхона мажмуаси қуриш режалаштирилган.
Аэропортда энг катта юк ташувчи самолётларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун барча шароит яратилади. Бу мамлакатимиз транспорт ва транзит салоҳиятини янада ошириб, ташқи савдо ривожига катта ҳисса қўшади.
Ҳозирги кунда бу ерда лойиҳалаштириш ва умумий қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Эски учиш-қўниш йўлаги бутунлай олиб ташланмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев мазкур ишларни кўздан кечирди. Аэропортда бунёд этиладиган объектлар лойиҳаларини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Хорижий делегацияларни кутиб олиш биноси миллий маданиятимизни, бағрикенглигимизни кўрсатиб турсин. Самолётдан тушган одамнинг кайфиятини кўтарадиган, меҳмонларга ва ишбилармонларга ҳар томонлама маъқул келадиган бўлсин, деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари қурилишда иссиқ ранглардан кўпроқ фойдаланиш, аэропорт ҳудудини кўкаламзорлаштириш, дренаж тизимини оқилона йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.
Мавзуга оид: Тошкент вилоятида янги аэропорт мажмуаси қурилмоқда
Мавзуга оид
21:00 / 30.09.2024
«Селхоз» ҳудудида йирик ёнғин рўй берди
20:25 / 19.09.2024
Москва аэропортларида хорижликлар учун янги қоидалар жорий этилади
10:45 / 12.09.2024
«Ҳеч ким ёрдам беролмайди» – Москва аэропортида Россия фуқаролигини рад этгани учун қайтарилган мигрант ҳикояси
08:54 / 12.09.2024