Самарқандда битирувчилар касб маҳорати тақдимоти ва маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилди — фото
Самарқандда 1 июнь —Xалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан 2018 йил 31 май куни Самарқанд педагогика коллежида «Болажонлар дунёси» кўргазмаси ҳамда «Мен бўлажак тарбиячи» шиори остида мактабгача таълим йўналишидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг «Касб маҳорати» тақдимотлари ўтказилди.
570 нафар давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари мудирлари ҳамда 500 нафар касб-ҳунар коллежлари битирувчилари таклиф этилган тадбирда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларига мўлжалланган адабиётлар кўргазмаси ташкил этилиб, унда «Китоб олами» савдо дўкони ўз китоблари билан иштирок этди.
Касб-ҳунар коллежлари «Мактабгача таълим» йўналишидаги битирувчиларининг боғча тарбияланувчилари билан ўқув-амалий касб маҳорати тақдимотлари ҳамда мактабгача таълим муассасаларида жажжи болажонлар учун тўгараклар (инглиз тили, гимнастика, якка курашлар ва рақс) фаолиятидан лавҳалар, касб-ҳунар коллежларининг «Ошпазлик», «Тикув ва трикотаж буюмлари ишлаб чиқариш», «Озиқ-овқат технологияси» ҳамда «Ҳамширалик иши» йўналишлари битирувчилари томонидан ўзларининг касб-маҳоратларини намойиш қилдилар.
Шу билан бирга, тадбирга 40 нафардан зиёд тадбиркор ва ишбилармонлар таклиф этилди. Тадбиркорлик субъектлари томонидан мактабгача таълим муассасалари учун сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари, юмшоқ ва қаттиқ мебель жиҳозлари ҳамда санитар-гигиеник маҳсулотлар кўргазмаси намойиш қилинди.
Тадбир давомида, вилоятдаги туман ва шаҳарлар мактабгача таълим бўлимларининг«Эксплуатация хизмати»га ажратилган «Дамас» автомашиналарини ўз эгаларига тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир якунида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ҳамда касб-ҳунар коллежи битирувчилари иштирокида концерт дастури тайёрланди ҳамда намойиш қилинди.
Ўз мухбиримиз.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024