Жаҳон | 11:31 / 02.06.2018
7472
1 дақиқада ўқилади

Швецияда ғалати ҳолат: номаълум шахслар икки миллионта асаларини ўмариб кетишди

Фото: РИА Новости

Швеция жанубида номаълум шахслар иккита фермага ўғирликка тушиб, у ердан тахминан 50та асалари уясини олиб чиқиб кетишди. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, воқеа Эслёв шаҳри яқинида юз берган. Ўғрилар, шунингдек, асалари мумиёси ва минг литрдан ортиқ асални ҳам ўмариб кетишган.

Ферма эгаси Патрик Нильсен, фермасига ўғирликка тушишганини аниқлаб, қўшнисига қўнғироқ қилган, у ҳам ўзининг нарсаларини ўмариб кетишганини айтган.

Айни дамда полиция суриштирув ишларини бошлади. Бироқ, ҳозирча гумонланувчилар йўқ.

Хабар қилинишича, Сконе вилоятида ҳар йили маҳаллий аҳолидан 50тадан 100тагача асалари уясини ўғирлашади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид