Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда янги турдаги пиёдалар ўтиш жойи пайдо бўлади
Россияда янги турдаги пиёдалар ўтиш жойини татбиқ қилиш режалаштирилмоқда – улар ердан бироз кўтарилган ҳолда бўлади. Бундай ўтиш жойларини уйларнинг подъездлари ва болалар майдончалари олдида яратиш тавсия қилинмоқда.
“Конструкция ўзидан сунъий дўнгликни акс эттириб, унинг тепа қисмига “зебра” туширилади. Ўтиш жойи ердан 10 см кўтарилган бўлади. Бу ҳайдовчиларни ўтиш жойи олдида тўхташга мажбур қилади”, деб маълум қилди Росстандарт ҳузуридаги “Удобная дорога” лойиҳа-техник қўмита раҳбари Александр Шумский.
Шунингдек, имкони бор жойларда полоса энини 3 метргача торайтириш режалаштирилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, бунда бир машина иккинчисини қувиб ўта олмайди ва авариялар эҳтимоли камаяди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025