Дунёдаги энг қари мушук 30 ёшга тўлди
Айни вақтда дунёда энг қари мушук ҳисобланувчи Раббл (Rubble) лақабли мушук 30 ёшга тўлди. Бу ҳақда Daily Mail нашри маълум қилди.
Буюк Британияда яшовчи мейн-кун зотидаги мушукнинг эгаси Мишель Фостер севимли жонзоти билан 20 ёшидан бери ажралмай келмоқда. Фостер мушугининг узоқ умр кўришини унга бор-йўғини бергани билан тушунтирмоқда. У мушуги таниқли бўлиб кетиб, эътибордан безовталанмаслиги учун рекордни расман қайд қилишни истамаётганини айтган.
“У ёқимли мушук, бироқ қариб бироз вайсақи бўлиб қолган ва эътиборни унча ёқтирмайди”, деб тан олди Фостер.
Мушук юбилейини маҳаллий ветеринар клиникада нишонлади, у ерда унга совға сифатида бепул кўрик уюштирилган, бир ойлик дорилар захираси берилган ва севимли егулиги тортиқ қилинган. Ветеринарларнинг айтишича, мушукда оптимал артериал қон босимини ушлаб туриш учун унга дори бериб туриш керак, қолган томондан эса у соппа-соғ.
Ҳозирда Раббл Гиннесс рекордлар китобида энг қари мушук сифатида қайд қилинган ва шундан бироз ўтиб ўлган Скутер лақабли мушук ёшида.
Тарихдаги энг қари мушук эса Крим Пафф лақабли мушук бўлган ва у 2005 йилда 38 ёшида ўлган.
Мавзуга оид
13:07 / 09.11.2024
Қозоғистон Британия санкцияларига дучор бўлган компаниялари ҳақида изоҳ берди
17:59 / 08.11.2024
Британияда эркак газли ичимликларга қарамликдан қутулиш учун гипноздан фойдаланди
09:05 / 07.11.2024
Қашқадарё вилояти ҳокимига Британиядан маслаҳатчи тайинланди
17:36 / 04.11.2024