Жамият | 14:21 / 05.06.2018
25869
3 дақиқада ўқилади

Энди метрода суратга тушиш мумкин. Камига текин «Wi-Fi»

1 июнь кунидан Тошкент метрополитенида суратга тушишга ва видеога олишга расман рухсат берилган.

Метрополитендан фойдаланиш қоидаларининг фото- ва видеосъёмкаларни тақиқловчи 5.11-банди ёпиб қўйилгани ҳолда «Йўловчиларнинг ҳуқуқлари» бўлимида 4.2-банд пайдо бўлган: «Фото-видео суратга олишга рухсат этилади». 

Бундан ташқари, айрим бекатларга текин WI-FI хизмати ҳам ўрнатилган, бунда фақат ҳар қандай ҳолатда ҳам хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилиш сўралади.

Ўтган йиллар мобайнида метрополитендан фойдаланиш қоидалари 5.11 бандига кўра метрополитенда фотоаппарат, видеосъёмкалар ва бошқа техникалардан фойдаланиш тақиқланган эди.

Тошкент метрополитенини қуриш ишлари 1972 йилда бошланган. Ҳозирда жами 29та бекат Тошкент шаҳри аҳолисига хизмат қилмоқда. Метрополитенда поездлар 40-65 км/соат тезликда ҳаракатланади. Бир кунда ушбу хизматдан 300 мингдан ортиқ киши фойдаланади. Метрополитенда энг сўнгги ўзгаришлардан бири «Бунёдкор» бекати номи «Халқлар дўстлиги»га ўзгартирилгани бўлди.

Тошкент метрополитени мутахассисларнинг фикрига кўра 9 баллик зилзилага дош беради.

"Миллий боғ" метро бекати
"Халқлар дўстлиги" метро бекати
"Халқлар дўстлиги" метро бекати
"Халқлар дўстлиги" метро бекати

"Пахтакор" метро бекати
"Пахтакор" метро бекати
"Пахтакор" метро бекати
"Алишер Навоий" метро бекати
"Алишер Навоий" метро бекати

"Космонавтлар" метро бекати
"Космонавтлар" метро бекати
"Космонавтлар" метро бекати
"Алишер Навоий" ва "Пахтакор" метро бекатлар оралиғидаги ўтиш жойи
"Алишер Навоий" ва "Пахтакор" метро бекатлар оралиғидаги ўтиш жойи
"Амир Тимур хиёбони" метро бекати
"Ойбек" ва "Минг ўрик" метро бекатлар оралиғидаги ўтиш жойи
"Минг ўрик" метро бекати
"Минг ўрик" метро бекати
"Минг ўрик" метро бекати
"Минг ўрик" метро бекати
"Минг ўрик" метро бекати
"Шаҳристон" метро бекати

"Шаҳристон" метро бекати

Мавзуга оид