Фан-техника | 20:32 / 06.06.2018
10370
2 дақиқада ўқилади

Microsoft денгиз тубида маълумотлар марказини ўрнатди (видео)

Microsoft компанияси Шотландияга қарашли Оркней ороллари яқинида денгиз остида 35,5 метр чуқурликда 864 та серверга эга маълумотлар марказини яратди. 

Фото: Microsoft

Маълумотлар маркази электр таъминоти ва интернетга оролларгача чўзилиб кетган сув ости кабели орқали уланган. Марказни сақлаш учун харажатларни камайтириш мақсадида серверларни совитишда денгиз сувидан фойдаланиш режалаштирилган. Айнан серверларни совитиш учун катта миқдорда маблағ сарфланади.

Компания бир йил давомида марказ ҳолати, капсулалар ичидаги ҳарорат ва корпуснинг герметиклигини таҳлил қилиб боради. Кейинроқ компания иқтисодчилари бу йўналишдаги ишларни давом эттириш бўйича қарор қабул қилишади. Муҳандисларнинг фикрича, бундай марказ камида 5 йил хизмат кўрсатиш заруратисиз ишлайди. 

Фото: Microsoft

Компания 3 йил аввал ҳам бундай технологияни синовдан ўтказган, ўшанда кичик ўлчамли марказ Калифорния яқинида океан тубида ўрнатилган. Серверлар денгиз остида 105 кун турганига қарамай, мутахассислар бундай марказни яратиш устидаги ишларни давом эттиришган.

Фото: Microsoft

 

Мавзуга оид