Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари тадбиркорлар билан ифтор қилди
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров ва унинг комлексидаги бир неча вазир ўринбосарлари тадбиркорлар билан ифтор қилди. Бу ҳақда тадбиркор Ҳикмат Абдураҳмонов Facebook’даги саҳифасида хабар берган.
«Бизни мамлакат бош вазири ўринбосари Жамшид Анварович Қўчқоров ва унинг комплексидаги бир неча вазир ўринбосарлари бизнес-ифторга таклиф этди. Ифторлик шундай дўстона ва норасмий тарзда ўтдики, мен 5 соат қандай ўтиб кетганини сезмай ҳам қолдим. Турли мавзулар ҳақида гаплашдик, бир-биримизни диққатлик билан эшитдик. Иқтисодиётда давлат ролини камайтириш, божхона-солиқ ислоҳоти, иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши, тадбиркорликни ривожлантиришда бизнес-уюшмалар ўрни, ички ва ташқи сармоядорлар, бошқа давлатларнинг илғор тажрибаси ҳақида сўз юритдик», - дея ёзган Ҳ.Абдураҳмонов.
Тадбиркорнинг эълон қилган фотосуратларидан кўриш мумкинки, ифторликда бир қатор таниқли ишбилармонлар ҳам қатнашган. Хусусан, улар орасида Корзинка.uz асосчиси ва раҳбари Зафар Ҳошимов ҳам бор.
Абдураҳмоновнинг сўзларига кўра, ифторлик маросимида 19та энг устувор ва муҳим масалалар рўйхатини тузишга келишиб олинган. Уларни Жамшид Қўчқоров ва унинг жамоаси бизнес-ҳамжамият билан 2019 йил бошигача ҳал қилиши лозим бўлади.
Мавзуга оид
16:30 / 28.03.2025
Трамп Оқ уйда мусулмонлар учун ифторлик уюштирди
18:47 / 25.03.2025
Президент Шавкат Мирзиёев ифторлик тадбирида иштирок этди
19:28 / 18.12.2024
Тошкентда иссиқлик таъминоти нархлари 2 йилда 4 марта оширилади. Лекин бу ҳам етарли эмаслиги айтилмоқда
14:14 / 18.12.2024