Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Геннадий Головкин IBF йўналиши бўйича жаҳон чемпиони унвонидан маҳрум қилинди
Халқаро бокс федерацияси (IBF) қозоғистонлик Геннадий Головкинни ўрта вазн тоифасидаги жаҳон чемпионлиги камаридан маҳрум қилди. Бу ҳақда IBF хабарида айтилади.
Бундай қарор 36 ёшли Головкин 3 августгача IBF камарига мажбурий даъвогар украиналик Сергей Деревянченко билан жанг ўтказишга ёзма розилик беришдан бош тортгани сабаб қабул қилинди.
Бу IBF қозоғистонлик боксчига 5 май куни америкалик Ванес Мартиросянга қарши жанг ўтказишга рухсат берганида қўйган шартлардан бири эди.
Шундай қилиб, IBF’нинг ўрта вазн тоифасида камари бўш, деб эълон қилинди. Яқин вақт ичида ташкилот икки етакчи даъвогарни аниқлайди ҳамда уларга жанг ўтказиш бўйича музокаралар олиб бориш мажбуриятини юклайди.
Головкин профессионал рингда ўтказган 39 жангининг 38тасида ғалаба қозонган бўлиб, учта бошқа йўналиш - WBA, WBC ва IBO бўйича ўз вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлиб турибди.
Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
08:07 / 06.04.2025