Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Ўзбекистондан мевалар харид қилишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Хитойнинг Сиань шаҳри (Шэньси провинцияси) Тижорат муниципал бюроси бош директори Лью Жэнчжун бошчилигидаги Хитой делегацияси вакиллари билан амалий учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувдан кўзланган мақсад Хитой ва Ўзбекистон шаҳарлари ҳамда вилоятларининг «Бир камар, бир йўл» ташаббуси доирасида савдо-иқтисодий алоқаларини кенгайтириш, саноат зоналарини яратиш, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича тажриба алмашиш бўлди.
Хитой томони Ўзбекистон корхоналари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, яъни меваларни етказиб бериш соҳасида узоқ муддатли алоқаларни ўрнатишга катта қизиқиш билдирди.
Амалий учрашув чоғида икки мамлакат ишбилармонлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025