Жамият | 17:01 / 08.06.2018
21152
5 дақиқада ўқилади
Реклама

AGROHOUSE – деҳқон ва фермерларнинг ишончли ҳамкори!

Сўнгги вақтларда иқтисодиётнинг турли соҳаларида бўлаётгани сингари қишлоқ хўжалигида ҳам ислоҳотлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. Деҳқонлар ва фермерларга юқори даромад олишлари учун кенг имкониятлар тақдим этилмоқда. Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга доир саъй-ҳаракатлар олиб борилиши баробарида қишлоқ хўжалиги уруғчилигига ҳам жиддий эътибор берилмоқда. Элу-юртда “Сара уруғ — ҳосили бўлуғ”, деган мақол ҳам бежизга айтилмаган. Бу сара уруғ ерга қадалса, ҳосили ҳам мўл бўлишини англатади. 

Тажрибали деҳқонлар ва фермерлар албатта шу қоидага амал қилган ҳолда сифатли уруғларни ерга қадаса, албатта кўзлаган ҳосилини олиши шубҳасиз. Бунда эса, бир неча йиллардан бери сифатли уруғ етказиб бериш соҳасида фаолият юритиб, бу соҳанинг паст-баландини билувчи AGROHOUSE компанияси ёрдамга келади.

AGROHOUSE компанияси олий навли, юқори сифатли уруғлар, ўсимликларни турли зараркунанда, ҳашаротлар ва касалликлардан ҳимоя қилиш воситалари, ўғитлар, ўсимликлар ҳосилини мўл қилувчи ва ўстирувчи стимуляторлар етказиб бериш билан шуғулланиб келади.

Бундан ташқари, компания томонидан таклиф этиладиган, қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган аксессуарлар ва асбоб-ускуналари дунёнинг энг илғор ишлаб чиқарувчилари томонидан импорт қилинади ва маҳаллий бозорларга етказиб берилади.

AGROHOUSE  фаолиятининг дастлабки йиллариданоқ сифат, инновацион ёндашув ва аъло даражада хизмат кўрсатишни ўз устувор йўналиши сифатида белгилаб олган.

Компания Ўзбекистон ва Қозоғистон фермер ва деҳқонларига Голландиянинг ENZA ZADEN, Vitalis Organic Seeds, TAKII Europe ва Германиянинг (Фелтзаатен Фрайденбергер) Feldsaaten Freudenberger Seeds каби компанияларининг маҳсулотларини таклиф этади. Компания сифатли уруғлари билан яхши танилган ENZA ZADEN фирмасининг Ўзбекистондаги дистрибьютори ҳисобланади.

AGROHOUSE, шунингдек сифатли сабзавот уруғларидан ташқари, Япония, Германия, АҚШ, Швейцариядаги дунёга донғи кетган йирик кимё мажмуалари ишлаб чиқарган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ҳам таклиф этади.

Компания томонидан етказиб бериладиган олий сифатли ўғитлар ва стимуляторларни Германия ва Испаниянинг машҳур компаниялари ишлаб чиқаради. Бундан ташқари, Германия, Нидерландия, Италия, Швеция, АҚШ, Япония ва Туркия давлатларида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги анжомлари ва ўлчаш асбобларини таклиф этади.

Шу билан бирга, компаниянинг тажрибали мутахассислари, фермерлар ва деҳқонларга малакали консалтинг хизматларини кўрсатиб келади. Ҳар бир экин бўйича, уларга қандай ишлов беришдан тортиб,  токи уруғ қадаладиган ерни тайёрлашгача бўлган барча амалий ва зарурий маслаҳатлар мутахассислар томонидан бериб борилади.

Қолаверса, AGROHOUSE йилда уч маротаба, баҳор, ёз ва кузги мавсумларда уруғларни саралаш бўйича семинар ҳам ташкил этади. Унда иштирок этувчи фермерлар ўзларига қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришдаги янгиликлардан хабардор бўлиш баробарида, AGROHOUSE Ўзбекистон шароитида синовдан ўтган ва янги таклиф этилаётган уруғларни саралашда бевосита ўз фикрлари билан иштирок этади.

Шу кунларда компания ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда баҳорги семинарини ўтказди. Унда кўплаб деҳқон ва фермерлар иштирок этишди. Уларнинг эътиборига янги уруғлардан униб,  ҳосил бераётган помидор, бодринг ва бошқа сабзавот экинлари ҳавола этилди.

Тадбирда иштирок этган KUN.UZ мухбири компаниянинг семинарга келган мижозларининг фикрига қизиқди.

Уларнинг айтишича, айнан AGROHOUSE билан ҳамкорлик қилишларининг сабаби шуки, бу компания маҳсулотларининг олий сифати ва юқори ҳосилдорликнинг таъминланганлигидир. Нафақат бир-икки йил, балки бир неча йил мобайнида бир хил уруғ олиб экилса ҳам, зарурий агротехник ишлар ўз вақтида амалга оширилса, кўзланган ҳосилни олиш мумкин бўлади.

Бундан ташқари, AGROHOUSE Ўзбекистонда сувдан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш бўйича ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш, бу борада деҳқон-фермерларга амалий ёрдам бериш, мамлакатнинг экспорт имкониятларини ошириш ва саноатда тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш воситасидаа технологик жараёнларни янгилаш мақсадида ECO DRIP LUX масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорлик қилиб келади.

Компания ҳамкор фирма билан биргаликда ҳозирги вақтда энг долзарб бўлган интенсив боғлар учун соя қилувчи тўрлар, шпалерлар, иплар, кўчат етиштириш учун кассеталарни ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Шу билан бирга, сабзавотлар, гуллар ва мевали экинларни томчилатиб суғориш бўйича янги технологияли тизимларни таклиф этмоқда.

AGROHOUSE фирма дўкон манзили:

Тошкент вилояти, Тошкент тумани,

Ҳасанбой ҚФЙ, Тошкент халқа автомобиль йўли ёқасида

Тел:  +99871 220-68-68
         +99871 220-68-26
         +99893 541-41-41

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид