Ўзбекистон ва Беларусь қандолат маҳсулотларини биргаликда ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
Беларус ва Ўзбекистон қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этишни режалаштирмоқда, деб хабар беради ТА Белта.
Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматулла Йўлдошев бошчилигидаги Ўзбекистон парламент делегацияси Беларусда ташриф билан бўлиб турибди. У ерда республика Кенгаши раиси Михаил Мясникович билан учрашув ўтказилган.
Хабар қилинишича, томонлар қандолат саноати соҳасида, хусусан, лицензияланган ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилмоқдалар.
Беларусь томондан лойиҳада ХХ аср бошларида ташкил этилган, мамлакатдаги энг йирик қандолат фабрикаларидан бири бўлган «Коммунарка» иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ниғматулла Йўлдошев Беларусга бориши хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
18:41 / 16.08.2024
Ниғматилла Йўлдошев Кураш федерацияси раислигига қайта сайланди
18:42 / 19.07.2024
Қирғизистон ва Ўзбекистон маҳкумларни топшириш бўйича шартнома имзолади
13:36 / 21.06.2024