Божхона тизимида ишга қабул қилиш бошланди
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Тошкент молия институтини жорий йилда тугаллаётган битирувчилар учун яқинда мазкур олийгоҳда навбатдаги учрашув ташкил қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тадбир аввалида ёшларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5414-сон Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3665-сон қарорларининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил ахборотлар берилди.
Хўш, эндиликда божхона тизимига кимлар қабул қилинади? Ёшларни қизиқтирган бу саволга учрашувда алоҳида жавоблар берилди.
Демак, эндиликда ёши 30 дан ошмаган, олий маълумотли (иқтисодий, молиявий, юридик, бухгалтерия, банк, божхона иши, халқаро муносабатлар, ахборот технологиялари, хорижий тиллар), жисмонан соғлом, теран дунёқарашли, Ўзбекистон ва жаҳон тарихи, адабиётини, жаҳон географиясини биладиган, дунёдаги сиёсий ва иқтисодий жараёнлардан бохабар, характер жиҳатдан босиқ, юксак ахлоқ, одоб ва муомала маданиятини ўзига сингдира олган, ҳарбий хизматни ўтаган (ҳарбий кафедра, муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви), ҳарбий хизматга руҳан ва жисмонан тайёр, республиканинг ҳар қандай чегара ҳудудларида хизматни давом эттириш шартига тайёр, божхона ходими деган номга доғ туширмайдиган, хизматни виждонан ва ҳалол олиб борадиган ёшлар қабул қилинади.
Бунинг учун уларнинг бўйига ҳам талаблар қўйилади. Масалан, йигитлар учун бўй 165 смдан, қиз болалар учун эса 160 см.дан паст бўлмаслиги лозим.
Шунингдек, чет тилларидан бирини биладиган (асосан инглиз ва рус), техник воситалар, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдалана оладиган ҳамда давлат идоралари, вазирлик ва ташкилотларда фаолият олиб бораётганлар қўллаб-қувватланиши таъкидлаб ўтилди.
Номзодлар дунёқараши, эгаллаган мутахассислиги бўйича билим савиясини баҳолаш бўйича коллегиал суҳбат, диктант, жисмоний тайёргарлик бўйича синов, ҳарбий-тиббий кўрик танлов босқичларидан ўтказилади.
Мазкур талабларга жавоб берадиган ва божхона органлари хизматига кириш истагида бўлган номзодлар доимий рўйхатдан ўтган жойи бўйича ҳар куни соат 9.00 дан 18.00 га қадар Давлат божхона қўмитасининг барча ҳудудий бошқармаларининг Кадрлар бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.
Бунинг учун номзоднинг ёнида паспорт, диплом ва ҳарбий гувоҳномаларининг асли бўлиши шарт.
Номзодлар истиқомат қилаётган ҳудуддаги божхона органлари манзили ва телефон рақамларини Давлат божхона қўмитасининг интернетдаги www.bojxona.uz сайтидан олишлари мумкин.
Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтган фуқаролар эса 120-76-76 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан маълумот олишлари мумкин.
Мавзуга оид
23:41 / 13.11.2024
Ўзбекистонга 245 млн сўмлик қўл соатлар ва заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга уринган шахслар тўхтатилди
17:56 / 06.11.2024
Тезкор қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари бождан озод қилинди
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
15:30 / 23.10.2024