“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
Божхона қўмитасига кўра, 1 майдан бошлаб энг кўп транспорт ҳаракатланадиган чегара божхона постларида электрон навбат тизимини ишга тушириш ишлари бошланди. Энди ҳайдовчилар тизимга 7 та маълумотни киритгандан сўнг, навбат олади. Бундай маълумотлар сирасига шахс, унинг автомобили ҳақидаги маълумотлар киритилади. Бу тизим 2024 йилнинг декабр ойида автомобилларни “Яллама” чегара божхона постидан онлайн ишончнома асосида олиб чиқиб кетиш ҳолати рўй бериши ортидан жорий этилмоқда.
Kun.uz 2024 йилнинг декабр ойида ўнлаб машиналар бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахслар томонидан божхона чегара постларидан Қозоғистонга олиб чиқиб кетилгани ҳақида икки қисмли суриштирув эълон қилган эди. Шундан сўнг, тегишли суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилиб, айбдорлар аниқланган ва уларга суд ҳукми ўқилган. Бунинг фонида Божхона қўмитаси ҳам ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борилишини, айбдор ходимларига чора кўрилишини ҳам айтганди. Kun.uz 7 март куни АОКА'да ўтказилган матбуот анжуманида масъуллардан ўрганиш натижаларини сўради.
Қўмита матбуот котиби Ҳусан Тангриевнинг айтишича, ушбу жараёнларда божхона ходимларининг иштироки ёки аралашуви ўз тасдиғини топмаган.
“Ўрганиш қайси томондан амалга оширилди? Автотранспорт воситаларини бевосита фақат ишончнома асосида олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган эди. Мана шундай ҳуқуқий ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Божхона қўмитаси томонидан тегишли таклифлар ишлаб чиқилиб, биринчи навбатда йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ масъулларимизга тақдим этилди. Ҳозирги кунда бу муаммо тўлиқ бартараф этилган деб ишонч билан айта оламиз”, - деди Тангриев.
Аммо, онлайн ишончнома асосида машиналарни Қозоғистонга олиб чиқиб кетган асосий фигурант Абдулла Абдурасулов“Томожнийдагилар “соққа”сини берсангиз ўтказиб юбораверади, сизнинг ишончномангизга қараб ўтирмайди”, дея айтган эди. Қўмита матбуот котиби анжуманда аниқ таклифларни айта олмади. Бироқ, тадбир якунлангач Kun.uz мухбирига ҳуқуқий ечимлар ҳақида гапириб берди.
“Бу муаммо ҳуқуқий жиҳатдан ечимини топди, яъни жорий йилнинг 29 январ санасида Вазирлар Маҳкамасининг янги 44-сонли қарори қабул қилинди. У билан чегара божхона постларида электрон навбат ахборот тизими жорий қилинмоқда, 1 майдан ишга туширилади. Республикамиздаги энг кўп ҳаракатланадиган асосий 12 та чегара божхона постида тизим орқали автомобил воситаларини рўйхатдан ўтказиш йўлга қўйилди. Бунда ҳайдовчилар тизимга 7 та маълумотни киртишади. Ўзи, автотранспорт воситаси ҳамда уни бошқариш ва эгалик қилиш ва ишончнома ҳақидаги маълумотлар ҳам тизимга киритилади. Мана шулар тасдиғини топгандан кейин унга навбат берилади. Бу учун божхона ҳамда ИИОларининг ахборот тизимларининг интеграсияси амалга оширилди. Ҳозир жуда катта тайёргарлик кетмоқда”, - дейди Ҳусан Тангриев.
Унинг сўзларига кўра, 12 та чегара божхона постлари қаторида “Яллама”, “Олот”, “Довуд ота” кабилар бор. Бу рўйхат яна кенгайиши кутилмоқда. Шуниндек, тизим билан эндиликда йўлларда узун тирбадликлар бўлмаслиги, автоуловлар тегишли автотураргоҳларда туриши айтилмоқда. Шу билан бирга, ҳайдовчи электрон навбат вақти қачон келишини, нечинчи ўринда эканлигини кўриб туриш ҳам мумкин бўлади.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Мавзуга оид

11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади

20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин

09:31 / 21.02.2025
IMEI талаби Тошкент аэропортида навбатларни юзага келтирди. Божхона қўмитаси изоҳ берди

10:16 / 09.02.2025