Жаҳон | 21:12 / 20.06.2018
41690
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг катта чўллардан бирида кўллар пайдо бўлди

Дунёнинг энг катта чўлларидан бири, Арабистон яриморолининг учдан бир қисмини эгаллаган Руб-ал-Хали чўлида кўллар пайдо бўлди. Одатда бу чўлда йилига 3 см ёғингарчилик бўлади. Бироқ жорий йилда чўлга 28 смга яқин ёмғир ёғган. 

Фото: Nasa /Lauren Dauphin

Бу жуда антиқа манзара ҳосил қилиши билан маҳаллий бизнес учун жуда фойдали ҳисобланади. Ёмғир ёғгандан 30 кун ўтиб чўлда ёзги ўсимликлар ниш уриб, улар кейинги 2 йил туяларга озиқа учун етарли бўлади. 

Арабистон яриморолида йилига камида 2 марта тропик циклон юз беради, бироқ шунда ҳам ёғингарчилик миқдори кам бўлади. Жорий вазият эса ноёб ҳодиса бўлиб, циклон нафақат мўл ёғингарчилик, балки кучли шамол билан кечган. Уммон ва Яманда анчадан бери бундай ҳодиса кузатилмаган. Сунъий йўлдошлардан олинган янги суратлар эса бундай кучли бўронлар табиий манзараларнинг тубдан ўзгариши учун салоҳиятга эгалигига эслатма бўлиб хизмат қилади.

Мавзуга оид