Қирғизистондаги 368 та тоғли кўлда ёрилиш хавфи борлиги маълум қилинди
Мамлакатда икки мингдан ортиқ тоғли кўллар мавжуд. Улар масофадан зондлаш ёки ердан ўрганиш ёрдамида мониторинг қилинади.
Қирғизистондаги 368 та баланд тоғли кўлларда ёрилиш хавфи бор. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш ва прогноз қилиш департаменти директори Даурбек Сакиев маълумот берди.
Мутахассис сўзларига кўра, Қирғизистонда икки мингдан ортиқ тоғли кўллар мавжуд. Улар масофадан зондлаш ёки ердан ўрганиш ёрдамида мониторинг қилинади. Шулар асосида профилактика ва ҳимоя чоралари бўйича тавсиялар берилади.
«Январ-феврал ойларида ушбу прогнозлар профилактика чораларини кўриш учун маҳаллий ҳокимликларга юборилади, ҳар ойда гидрометеорологик вазият ва шароитлардан келиб чиқиб, вазирлик томонидан табиий офат ҳақида огоҳлантириш ва SMS хабарлар юборилади», деди Сакиев.
Аввалроқ Бишкек мэрияси тоғли кўлларнинг ёрилиши хавфи туфайли юзага келиши мумкин бўлган сув тошқинларига махсус тайёргарлик режимини эълон қилган эди. Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чуй вилоятидаги Кўл-Тўр кўли ёрилишининг олдини олиш мақсадида ундан сув оқизишни бошлади.
Мавзуга оид
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024
Қирғизистон ўз фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилди
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
17:30 / 14.11.2024