Ўзбекистон | 12:05 / 22.06.2018
5441
1 дақиқада ўқилади

Шерзод Шерматов мактаб таълимини яхшилаш бўйича таклифлар юборишни сўради

Фото: Халкаро Пресс клуб

Халқ таълими вазири лавозимида иш бошлаган Шерзод Шерматов Facebook’даги саҳифасида фуқароларга мурожаат билан чиқди.

«Президентимиз томонидан Халқ таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш, таълим сифатини ошириш, ўқитувчиларнинг жамиятдаги ҳурматини юқори даражага кўтариш, мактабларнинг ҳолатини яхшилаш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича жуда катта вазифалар белгилаб берилди.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун мактаб таълими соҳасидаги мавжуд муаммоларнинг ечимлари бўйича ўз таклиф-мулоҳазаларингизни билдиришингизни сўраймиз (бемалол аноним равишда ҳам юборса бўлади)», - дейилади унинг мурожаатида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид