Хайрия акцияси: Жажжи қалбларга зиё улашилди
Ота-онадан етим қолган болалар ва эҳтиёжманд кишиларга ёрдам қўлини чўзиш, уларнинг кўнглини олиш бу дунёдаги энг катта савобли амаллардан ҳисобланади.
Ёдингизда бўлса, ижтимоий тармоқлардаги китобхон ёшларни бирлаштирган “Intellect” клуби ва Kun.uz сайти ҳамкорлигида пойтахт ҳамда вилоятлардаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун китоб йиғиш хайрия акцияси ташкил қилинган эди.
Мақсад: хайрия акцияси натижалари орқали кўнгли ярим болаларга озми-кўпми қувонч улашиш, уларни китобга ошно қилиш.
Ана шундай эзгу ниятда бошлаган акциямиз ўз ниҳоясига етди.

Хайрия акцияси якунига кўра эҳсонсевар юртдошларимиз кўмаги билан бир ҳафта муддат ичида жами тўрт миллион сўмга яқин (уч миллион тўққиз юз олтмиш икки минг) маблағ ва юздан ортиқ турли номдаги болалар учун мўлжалланган китоблар йиғилди.
Йиғилган жами маблағларга болалар учун ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара асарлари харид қилинди.

Ушбу китоблар Тошкент шаҳри, Андижон, Фарғона ва Қашқадарё вилоятидаги меҳрибонлик уйида тарбия топаётган болажонларга етказилди.


Китобларни қўлига олиб кўзида қувонч порлаган болаларни кўрар эканмиз, беихтиёр дилларимиз шодланади, мамнунлик ҳиссини туямиз.

Насиб бўлса, саховатпеша инсонлар кўмаги билан йиғилган китоблар ўзининг жажжи эгалари қалбига яхшиликлар улашади, маънавиятини юксалтиради, уларни ватани корига ярайдиган инсонлар этиб тарбиялайди.



Биз хайрияда иштирок этган барча яхши инсонларга раҳмат айтамиз. Яратган барчамиздан рози бўлсин!
Мавзуга оид

15:18 / 06.03.2025
“Эзгу Амал” жамғармаси янгиланган низомини эълон қилди

15:30 / 03.02.2025
Ўзбекистонда “Она уйи” хайрия лойиҳаси тақдимоти ўтказилди

13:54 / 31.01.2025
АҚШда қорбўронли ҳавода пицца ташиган курерга 2 доллар чойчақа беришганидан сўнг интернетда унга 40 минг доллар хайрия йиғилди

20:35 / 30.12.2024