Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий экспертлар кенгаши таркиби тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий экспертлар кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий экспертлар кенгаши таркиби тасдиқланди:
К. Акилова - маданият вазирининг ўринбосари, Бадиий экспертлар кенгашининг раиси
Ф. Ташмухаммедов - Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг ўринбосари, Бадиий экспертлар кенгаши раисининг ўринбосари
Ф. Рўзиқулов - Маданият вазирлигининг Бадиий экспертиза бошқармаси бошлиғи
В. Файзиева - Ўзбекистон давлат санъат музейининг директори
С. Рахметов - Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, рангтасвирчи рассом
А. Хакимов - Ўзбекистон Бадиий академиясининг академиги, санъатшунослик фанлари доктори, профессор
А. Мамажонов - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Бадиий академиясининг академиги, график рассом
А. Рахимов - Ўзбекистон Республикаси халқ устаси, Ўзбекистон Бадиий академиясининг академиги, кулол
М. Бородина - Тошкент архитектура ва қурилиш институтининг кафедра профессори, ҳайкалтарош
Н. Ахмедова - Ўзбекистон Бадиий академиясининг академиги, санъатшунос
3. Рахимова - Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг профессори
Э. Жалилов - Маданият вазирлигининг Музейлар ва кутубхоналарни ривожлантириш бошқармаси бошлиги, Бадиий экспертлар кенгашининг масъул котиби
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий экспертлар кенгаши тўғрисидаги низомга кўра, кенгаш идоравий мансублигидан қатъи назар давлат музейларининг фондларини юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий ва амалий санъат асарлари билан мунтазам бойитиб бориш ишларини амалга оширувчи ва асарлар баҳосини уларнинг ижодий ва моддий қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиловчи коллегиал маслаҳат органи ҳисобланади.
Кенгаш аъзоларининг фаолияти жамоатчилик асосида ташкил этилади. Кенгаш аъзолари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тавсияси билан асосий иш жойидан белгиланган тартибда рағбатлантирилиши мумкин.
Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тақдим этилган юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий ва амалий санъат асарлари, шунингдек, бошқа маданий бойликларни экспертизадан ўтказиш ва уларнинг қийматини баҳолаш;
давлат буюртмалари бўйича бажариладиган бадиий асарларнинг эскизларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, уларнинг бадиий қиймати ва шартнома тузиш имкониятлари тўғрисида тавсиялар бериш;
юксак бадиий қийматга эга бўлган рангтасвир, миниатюра, ҳайкалтарошлик, графика, декоратив-амалий санъат, инсталляция асарларини кўздан кечириш, ғоявий-бадиий қиймати, бажарилган ишларни қабул қилиш ва муаллифлик ҳақининг миқдори бўйича хулосалар бериш.
Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ваколати доирасига кирувчи масалалар бўйича хулосалар, тавсиялар, таклифлар бериш ва қарорлар қабул қилиш;
давлат бошқаруви органларидан ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан Кенгаш ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этишга доир маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш.
Кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Ўзбекистон Бадиий академияси билан келишган ҳолда, қоида тариқасида, камида 7 нафар ва кўпи билан 17 нафар (Кенгаш раиси, ўринбосари, масъул котиби ва кенгаш аъзолари)дан иборат таркибда шакллантирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Кенгаш таркибига етакчи санъатшунослар ва рассомлар, Ўзбекистон Бадиий академияси академиклари, декоратив-амалий санъат усталари, археолог, нумизмат, манбашунос олимлар, мутасадди раҳбарлар, музей муҳофизлари ва кўргазма бўлимларининг мутахассислари, шунингдек, маданият ва санъат соҳасидаги таълим ва фан муассасаларининг ходимлари киритилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Музейлар ва кутубхоналарни ривожлантириш бошқармаси Кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади.
Кенгашнинг ишчи органи:
Ўзбекистон Республикаси Миллий музей фондини тўлдириб бориш мақсадида тасвирий, анъанавий ва ноанъанавий декоратив-амалий санъат, театр-безак санъати, археологик, нумизматик, ёзма манбалар ҳамда бошқа тарихий ва замонавий маданий бойликларни харид қилиш бўйича эълонлар беради;
харид қилишга ва бошқа тегишли мақсадларда тақдим этилган маданий бойликлар рўйхатини шакллантиради, уларнинг фотосуратларини рўйхатга илова қилади ҳамда асарларни экспертизадан ўтказиш ва қийматини баҳолаш учун Кенгашга киритади;
Кенгашда иш юритилишини ташкил этади, ҳужжатларни сақлаш ва улардан фойдаланишни белгиланган тартибда таъминлайди.
Мавзуга оид
00:26 / 14.05.2025
Миллий рассомлик ва дизайн институтига ректор тайинланди
12:14 / 04.03.2025
Санъаткорларга «у ёки бу динни тарғиб қилмаслик» бўйича тушунтириш олиб борилди
22:17 / 04.10.2024
Концертларнинг сценарийларини олдиндан текшириш тартиби жорий этилиши мумкин
12:38 / 08.04.2024