«Ўз мевасини бермоқда». Нетаньяҳу Эронга қарши санкциялар ҳақида гапирди
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг маълум қилишича, Теҳронга қарши жорий этилган санкциялар «ўз мевасини бермоқда». Бу ҳақда «Синьхуа» хабар қилган.
Унинг сўзларига кўра, Эронда сўнгги кунларда яна авж олган норозилик намойишлари санкциялар самара бераётганини исботламоқда.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, мамлакат аҳолиси «ўз етакчилари сиёсатининг оқибатларини» ҳис этмоқда.
Аввалроқ, ОАВ Нетаньяҳу Европани Эрон билан ядровий битимни бекор қилишга ишонтирмоқчи экани ҳақида хабар берганди.
Таъкидланишича, Исроил Буюк Британия ва унинг европалик ҳамкорларига махфий ҳужжатлар топширган. Уларда Эрон ядро қуролини яратиш ниятида экани айтилади. Ушбу материаллар Европани ядровий битимни бекор қилишга ишонтириши лозим бўлган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашини Эронга қарши санкциялар жорий этишга чақирганди.
Мавзуга оид
19:45 / 22.11.2024
Норвегияда АҚШ элчихонаси қўриқчиси жосусликда гумонланиб қўлга олинди
11:53 / 22.11.2024
АҚШ Россиянинг 50 та банкига қарши янги санкциялар киритди
08:39 / 22.11.2024
АЭХА раҳбари Эрон ядро дастури бўйича ҳисобот тайёрлайди
23:14 / 19.11.2024