HTC 1500 ходимини ишдан бўшатмоқчи

Фото: AFP
HTC смартфонлар ишлаб чиқарувчиси сентябрь ойи охирига бориб Тайвандаги 1500 ходимини қисқартиришни режалаштирмоқда. Reuters агентлиги шу ҳақида хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, компанияда 6 450 киши ишлайди. Компания ишчи ўринларини қисқартириш орқали сотувлар пасайиши фонида харажатларни оптималлаштирмоқчи.
Таъкидлаш жоизки, апрель ойида сотувлар йиллик миқдорда - 55,5 фоизга, мартда эса 46,7 фоизга тушиб кетганди.
Бундан аввал HTC йирик смартфонлар ишлаб чиқарувчилари орасида биринчи бўлиб ўз қурилмаларида кенг тарқалган реестрлар тизими (блокчейн)ни жорий қилганди. Янги қурилма Exodus номини олди, у жорий йилнинг охирида сотувга чиқиши керак. Бу линейкадаги ҳар бир смартфон мобил ҳамён бўлиб, унда криптовалюталарни сақлаш мумкин.
Мавзуга оид

17:30 / 29.03.2025
Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот

15:25 / 24.03.2025
Смартфонни алмаштириш учун оптимал муддат маълум қилинди

12:38 / 11.03.2025
РБК: Россияда полиция учун смартфонларни бузиб кириш қийинлашди

16:22 / 05.03.2025